«Барселона» Суньигани 15 миллион еврога сотиб олиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
1 май 2014, 09:40
«Барселона» «Наполи» ярим ҳимоячиси Хуан Суньигага қизиқмоқда.

Каталонияликлар Колумбия терма жамоасининг 28 ёшли футболчисини 15 миллион еврога сотиб олишлари мумкин. Бошқа жамоалар эса футболчини қўлга киритиш учун икки баравар кўп тўлашларига тўғри келади.

Сунига ва "Наполи" ўртасидаги шартномада шундай банд бор.

Шунингдек, Сунига Маскерано ёки Сонгга алмаштирилиши мумкин.

Каталонияликлар Сунигани мавсум якунланганидан сўнг "ПСЖ"га ўтиб кетиши мумкин бўлган Даниэл Алвеснинг ўрнига мўлжаллашмоқда.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru