UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   0 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  1 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  22 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   26 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  4 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  15

"Барселона" Суарезнинг голи эвазига "Реал"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

"Барселона" Суарезнинг голи эвазига "Реал"ни мағлубиятга учратди

Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган марказий ўйин, яъни "эль класико" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли онлайн тарзда кузатиб боришингиз мумкин.

Испания чемпионати, 28-тур.

"Барселона" - "Реал" 2:1

"Камп Ноу".

Бош ҳакам: Антонио Матеу.

Голлар: Матье (19), Роналду (31), Сураез (56)

"Барселона": Браво, Дани Алвеш, Пике, Матье, Альба, Ракитич (Бускетс, 76), Маскерано, Иньеста (Хави, 80), Месси, Суарез, Неймар (Рафинья, 84).

"Реал": Касильяс, Карвахаль, Пепе (Варан, 73), Рамос, Марсело, Кроос, Модрич (Лукас Силва, 88), Иско (Хесе, 80), Бэйл, Роналду, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Пепе (21), Суарез (28), Альба (37), Роналду (37), Рамос (45), Карвахаль (48), Модрич (52), Маскерано (62), Иско (64), Алвеш (71).


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                             ЯНГИЛАШ


- "Барселона" - "Реал" учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- "Барселона" ғалаба қозонди!


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89` "Реал" ҳисобда орқада бормоқда. Лекин улар ҳужум қилиш ўрнига ҳимояланиш билан банд.


88` Ўзгариш. "Реал". Лука Модрич ўрнига Лукас Силва тушди.


87` Икер Касильяс!!!!!!!!!!!!! "Реал" дарвозабони бу сафар Мессининг зарбасини бартараф этмоқда...


86` АЛЬБА!!!! ИКЕР КАСИЛЬЯС!!! Касильясни ҳозир жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолмоқда. Альба дарвозабон билан яккама-якка чиқиб келди ва тўпни дарвозага йўллади. Бироқ Касильяс ишончли ўйнаб "Реал" мухлисларини олқишларига сазовор бўлди.


85` Ўзгариш. "Барселона". Бугунги ўйинни жуда бўш ўтказган Неймар майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Рафинья эгаллади.


84` Луис Суарез ўз номини яна таблога ёздириб қўйиши мумкин эди. Унинг бу сафарги зарбаси мўлжалга аниқ бормади.


83` "Реал" шу даражада ўйнамоқдаки, ҳужумларни ташкил этишда ҳам уларда яхшигина муаммолар пайдо бўлмоқда.


82` Иккинчи бўлим қизиқарсиз ўтишда давом этмоқда. Ўйин темпи паст.


81` Ўзгариш. "Реал". Иско ўрнига Хесе Родригез туширилди.


80` Ўзгариш. "Барселона". Иньеста ўз ўрнини Хавига бўшатиб берди.


79` Бенземанинг йўллаган зарбаси "рикошет" кўринишидан сўнг дарвозага қараб бораётганди. Браво сўнгги паллада жамоасини голдан қутқариб қолди.


78` Лео Месси жарима майдончаси ичидан тўпни дарвозага йўллаш учун пайт пойлади. Лекин унинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.


77` "Реал" ўзининг бу ўйини билан Карло Анчелоттининг "курси"ни қимирлатиб қўймоқда...


76` Ўзгариш. "Барселона". Ракитич ўрнига Бускетс чиқди.


75` Неймар!!!!!!!! Неймар бугун бир қатор вазиятларни кўкка совургани каби бу сафар ҳам имкониятдан унумли фойдалана олмади.


74` Лео Месси!!!!!! Месси ўз услубида рақиб томон "юриш" қилди ва тўпни дарвозага айланма тарзда йўллади. Бирозгина ноаниқ.


74` "Реал"да ўзгариш. Пепе ўрнига Варан туширилди.


73` Бугун Гарет Бэйл ва Месси ўзларидан кутилган ўйинни намойиш этиб бера олишмаяпти. "Реал"нинг ўнг қаноти фақатгина Карвахалнинг фаоллиги эвазига қимирлаб турибди.


72` Дани Алвеш ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


71` "Барселона" футболчилари тўпни назорат қилишга катта эътибор қаратишмоқда. Вақт эса ўтиб бормоқда.


69` Карим Бенземага қарши қўполлик ишлатилди. Белгиланган жарима зарбасидан эса меҳмонлар унумли фойдалана олишмади.


68` Неймар! Бразилиялик футболчи қулай вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозага тепди. Лекин ноаниқ.


67` Карим Бензема ҳужумда тўпни йўқотди. Карим Бензема оддий вазиятда тўп оширишда ноаниқ ўйнади.


66` "Барселона" футболчиси Неймар ҳужумга отланаётган пайтда Карвахаль билан тўқнашувда йиқилди. Аммо ҳакам ҳаммаси жойида эканлигини ва ўйинни давом эттириш мумкинлигини билдирди.


65` Ўйин анча тинчланиб қолди. Майдонда футболчилар бир-бирларига қарши қўполроқ ҳаракат қилишмоқда. Иккинчи бўлимда дарвозалар олдида деярли вазиятлар кузатилмаяпти.


64` Иско энди Неймарни йиқитди ва огоҳлантириш ишлаб олди.


62` Хавьер Маскерано огоҳлантирилди.


61` Маскерано майдон марказида Роналдуни оёғига тепди. Лекин ҳакам ҳужум давом этаётгани сабали ўйинни тўхтатмади. Роналду ҳам бу вазиятда аргентиналик футболчига ўз вақтида "жавоб" қайтарган экан. Лекин ҳакам буни эътибордан қочирди.


60` Бугун Мессининг ўйини қовушмаяпти. Лео жамоаси ҳужумини ривожлантириш ўрнига аксинча ҳужумни бузиб қўймоқда. Ҳозирги вазиятда Месси тўп оширишда хатога йўл қўйди.


59` "Реал" буёғига фақат олдинга бориш ҳақида бош қотирса ажаб эмас. Ҳозирги вазиятда Роналдунинг бош билан йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.


58` Ўйин сурати пасайгани билан майдон эгалари ҳисобда олдинга чиқиб олишди.


56` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЛУИС СУАРЕЗ! Дани Алвеш майдон марказидан туриб Луис Суарезни қулай вазиятга чиқариб юборди. Уругвайлик футболчи эса жарима майдончаси кириши биланоқ тўпни дарвозага ерлатиб йўналтирди ва ҳисобни 2:1га келтирди.


55` "Барселона" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин бундан наф чиқмади. Бурчак тўплари бўйича ҳисоб - 6:6!


54` Бу сафарги стандарт вазияти ҳам "Барселона"га самара келтирмади. Рамос иккинчи қаватда хавфни бартараф этди.


53` Лука Модрич Мессини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Огоҳлантириш ва жарима зарбаси.


52` Пепе "Барселона"нинг ҳужумини ўз вақтида бартараф этишга эришди.


51` "Реал" ҳужум қилди. Бироқ Марсело ва Роналдунинг ҳаракатларини рақиб ҳимоячилари "ўқий" олишди ва хавфни бартараф этишди.


50` Карим Бензема!!!!! Франциялик ҳужумчи жамоасининг иккинчи голини киритиши мумкин эди... Браво бу вазиятда яхши ўйнади. 


50` "Барселона" бу галги жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.


49` Карвахаль Неймарни қоидани бузиб тўхтатиб қолди. Сариқ карточка.


48` Иско "Реал"нинг ҳужумини ривожлантирмоқчи бўлди. Бироқ унинг ўйлаган режаси иш бермади.


47` Жамоалар шошилмасдан иккинчи 45 дақиқаликни бошлашди. Тўп майдон эгаларида.


- Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!


45` Серхио Рамос ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


44` Бурчак тўпидан сўнг Гарет Бэйлда қулай имконият пайдо бўлди. Бироқ уэльслик футболчини яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.


43` Криштиану Роналдуууууууу! Ажойиб ва кучли зарба! Бравога БРАВО! "Барселона" посбони тўпни бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди.


42` Пике нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам жамоасига кўмаклашмоқда.


40` "Реал" иккинчи голни ҳам урди. Лекин бу гол инобатга олинмади. Гарет Бэйл бу вазиятда ўз номини қайдномага ёздириб қўйиши мумкин эди. Агарда Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетмаганида...


39` Пикедан ажойиб "подкат"! Пике плейстешинда кўп "FIFA" ўйнаса керак. Супер ва тоза "подкат"!


37` Шу энди керакми? Криштиану Роналду симулация қилолмай ўйнаса нима қилади? Жарима майдончасида кираверишда Роналду ўзини ерга ташлади ва йиқилди. Антонио Матеу эса унинг бу санъатидан хабардорлигини кўрсатди ва Роналдуга сариқ карточкани кўрсатди. Кераксиз жойда огоҳлантириш. Хорди Альба ҳам қайсидир гаплари учун огоҳлантирилди.


36` "Барселона" ҳимоячилари сал босимга ўзларини йўқотиб қўйишмоқда ва жуда кўп бўш ҳудудларни рақибларга тақдим этишмоқда.


35` Бу нафақат "эль класико" ёки олти очколик баҳс. Бу чемпионлик учун муҳим беллашувлардан бири ҳисобланади.


33` Голдан олдин "Барселона" футболчилари бурчак тўпи тепишгани ва иккинчиси жуда хавфли чиққани ёзиб тугатмасимданоқ "Реал" қарши ҳужумдаёқ гол киритди. Ўшандан олдинги вазиятда Луис Суарезнинг зарбаси ёки пасидан сўнг Неймар деярли бўш қолган дарвозасни ишғол этишни ўрнига тўпни Касильяснинг қўлига ўз оёқлари билан топшириб қўйганди. Жавобни эса Роналду қандай берганини пастда ёзиб қолдирдим.


31` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДУУУУУУУУ! АЖОЙИБ ГОЛ! ЧИРОЙЛИ ГОЛ! "Реал" учун муҳим бўлган гол! Карим Бензема тўпни жарима майдончаси ичига кириб келаётган Роналдуга товони билан оширди, Роналду эса бир уринишда тўпни дарвозага йўналтирди ва ҳисобни тенглаштирди, 1:1!


30` "Барселона" кетма-кет икки маротаба бурчак тўпини амалга оширди. Иккинчиси анча хавфли чиқди.


29` Ўйиннинг ички муҳити жуда юқори. Ҳаа, хавфли вазиятлар ва ҳужумлар у қадар кўп ташкил этилмаётгандир. Лекин майдоннинг ҳар бир қаричи учун кескин кураш кечмоқда.


28` Луис Суарез Пепега нисбатан яққол қоидани бузди. Ҳакам эса унга сариқ карточка кўрсатди.


27` МАРСЕЛО! Марсело ўз қанотидан марказгача ўтди ва тўпни дарвозага йўллади. Лекин рақиб футболчиси тўп йўлига туғаноқ бўлди. "Барселона" эса қарши ҳужумда ўтаётган пайтда Икер Касильяс Мануэль Нойердек майдон марказигача чиқиб келди Нойернинг услубидаги ҳаракатлардан бирини қўллади. Касильяс боши билан чиройли зарба берди ва тўпни узоқлаштирди. Бу иши жамоаси фойдасига ишлади ва хавф бартараф этилди.


25` "Реал" голгача бошқача "Реал" эди. Голдан кейин эса ўнгланиши қийин кечмоқда. Аста-секин вазиятни қўлга олиб олдинга боришмоқда.


24` Ракитичнинг бурчакдан ошириб берган тўпи Мессига келиб тушди. Месси эса орқароқдан келаётган Альбага тўпни узатди. Хорди узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.


23` Мессининг тепган тўпини "Реал" футболчиси боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.


22` Тўп олдида Месси ва Неймар. Касильяс эса жонли деворни ўрнатмоқда.


21` Пепе Луис Суарезга қарши жарима майдончаси олдида қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Яна бир хавфли нуқтадан жарима зарбаси.


20` Бу футбол. "Реал" ҳужум қилди, "Барселона" эса гол урди. Ўйин давом этади...


19` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! МАТЬЕ!!!!! Лео Мессининг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Матье боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 1:0! "Реал" ҳимоячилари бу вазиятда шунчаки томошабиндек голни томоша қилишди...


19` "Барселона" жарима зарбаси ишлаб олди.


18` "Барселона" ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда.


17` "Барселона"нинг ҳужуми! Месси-Неймар-Месси комбинациясини аргентиналик футболчи самарали якунлай олмади. Неймарнинг ошириб берган тўпни Месси боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.


16` "Барселона" ҳозирда бутун жамоа бўлиб ўз жарима майдончаси олдида ҳаракат қилмоқда. Мезбонлар ҳимоядан ҳужумга кўчишлари қийин кечмоқда.


15` "Реал" кичик устунликка эга ва улар ҳужум қилишда давом этишмоқда.


14` "Реал" ташаббусни ўз қўлига олди ва ҳужумга ўтди. Карим Бензема жарима майдончаси ичидан туриб Роналду томон тўпни оширди. Роналдунинг ўткир бурчакдан дарвоза томон йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Кейинчалик эса ҳимоячилар тўпни майдондан ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи эса меҳмонлар учун самарали бўлмади. Ҳозирги вазиятда "Барселона" ҳимоячилари Бензема ва Роналдуни кўздан қочириб қўйганликларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.


13` АЛОООООООО! Қани гол?????? "Реал"нинг хавфли ҳужуми!! Роналдуууууууууу!!! Дарвоза тўсини каталонияликларнинг жонига оро кирмоқда....


12` Ўйин сурати юқори эмас.


11` Неймар жарима майдончаси олдида йиқилди. Ҳакам эса ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.


10` "Барселона" ҳужумда ҳаракат қилди. Луис Суарез жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилишга уринаётганида Пепе уни зарарсизлантира олди.


9` Пепе ўзининг тўп узатмаси билан Гарет Бэйлни ҳужумга чорламоқчи бўлди. Лекин Пепенинг паси ноаниқ чиқди.


8` Карим Бензема жарима майдончаси олдидан дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ. Биринчи уриниш самарасиз чиқди.


7` Ҳозирча ҳар иккала жамоанинг ҳужумлари дарвоза томон бериладиган зарбаларгача етиб бораётгани йўқ.


6` "Реал" тўп билан муомалада бўлмоқда. Навбатдаги позицион ҳужум уюштириш режаси ўхшамади.


5` Месси ўз юришини ва "иши"ни бошлаб юборди. Тони Крооснинг оёқлари орасидан "ҳаво" ўтиб кетди.


4` "Барселона" бурчак тўпини амалга оширди. Бироқ бундан наф чиқмади. "Реал" футболчилари иккинчи қаватда рақибларига имкон қолдиришмади.


3` Тўп назорати майдон эгалари томонга ўтди. Илк ҳужум ҳам ташкил этилди. Иньестанинг фаоллиги эвазига уюштирилган ҳужумни Ракитич гол билан якунлаши мумкин эди. Лекин "Реал" ҳимоячилари бу вазиятда яхши ҳаракат қилишди ва тўпни қайтариб юборишди. Бурчак тўпи.


2` Роналду ўз қанотидан олдинга интилди ва рақиб жарима майдончаси томон йўл олди. Бироқ қанотда Дани Алвеш ундан тўпни олиб қўйиб хавфни бартараф этди.


- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Демак бошладик... Ҳар иккала жамоаларга омад тилаган ҳолда, чиройли ва эсда қоладиган баҳс бўлишини кутиб қоламиз. Бу нафақат "эль класико" ўйини. Балки ютган жамоа Испания чемпионлиги учун дадил қадам ташлаши учун ҳам жуда муҳим беллашув ҳисобланади!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


- Криштиану Роналду "Барселона" дарвозасига 14 маротаба йўл топишган эришган. Лионель Месси эса "Реал" посбонларини жами 21 бор ранжитган.


- "Реал" сафидаги Икер Касильяс "эль класико"да 36 ўйинда иштирок этган. "Барселона"дан эса Хави энг кўп майдонга тушган. Унинг ҳисобида 41 беллашув мавжуд.


- "Эль класико"да "Барселона" жамоаси "Реал" дарвозаси томон 453 маротаба йўл топган бўлса, "Реал" футболчилари рақиблари дарвозасига 432 бор гол киритишни уддасидан чиқишган.


- "Эль класико" тарихида бу жамоалар умумий ҳисобда 263 маротаба тўқнаш келишган. Шуларнинг 107 ўйинида "Барселона"нинг қўли баланд келган бўлса, 97 учрашувда мадридликлар ғалаба нашидасини суришган. Қолган 58 ўйинда эса ғолиб номи аниқланмай қолган.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Ниҳоят сиз кутган дақиқалар етиб келди ва яна бир неча дақиқалардан сўнг "эль класико" номи билан машҳур бўлган "Барселона" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги баҳс старт олади. Ушбу ўйинни майтимиз орқали матнли онлайн тарзида шарҳлаб борамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


Ўйинни сайтимиз ҳамкори aleziya.com сайти орқали жонли эфирда томоша (Видео TAS-IX ҳудудида) қилишингиз мумкин. 


- Учрашув соат 00:45да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика