

Хабарларга қараганда, "Барселона" 30 ёшли габонлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Обамеянг номзоди жамоанинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес ўрнига кўрилмоқда.
"Қизил иблислар" шунингдек "Интер" форварди Лаутаро Мартинесга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Обамеянгнинг "тўпчилар" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсум АПЛда 12та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга эришган.



