Каталония клуби Луис Суарес гол урган олдинги 73та ўйиннинг ҳеч бирида имкониятни бой бермаган эди. Кеча бу анъана барҳам топди. Уругвайлик ҳужумчи бу мавсум Испания чемпионатида 25та ўйинда 21та гол урди ва 11та голли пас оширди.