"Барселона" Суарес билан шартномани 2021 йилгача узайтиришга яқин

Aslanov Jasurbek
29 окт 2016, 13:46
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес яқин вақт ичида Каталония клуби билан шартномасини узайтиради.

Уругвайликнинг янги битими 2021 йилининг ёзигача амал қилади.

Маълумотларга кўра, томонлар келишувнинг баъзи деталларини ҳал қилишган. Суареснинг "Барселона" билан ҳозирги шартномаси 2019 йилда якунига етади.

Луис Суарес жорий мавсум Примеронинг 9 учрашувида 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo