"Барселона" собиқ устози "Интер Майами"да иш бошлади

Sherzod Nurmatov
29 июн 2023, 10:33
Майамининг "Интер" жамоаси янги бош мураббий тайинлангани ҳақида эълон қилди.

Жамоа бошқарувига Херардо Мартино келди. Аргентиналик мутахассис MLS'да олдин ҳам ишлаган ва 2018 йилда "Атланта" билан чемпион бўлган.

Шунингдек, 60 ёшли мураббийнинг 2013/14 йилги мавсум "Барселона"да Серхио Бускетс ва Лионель Месси билан йўли кесишган ва у 2014 йилдан 2016 йилгача Аргентина терма жамоасига устозлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: intermiamicf.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›