

"Месси айни дамда ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Мен унинг ўйинини яхши кўраман. Аммо, биринчи марта унинг "Барселона"дан кетишга бунчалик яқин эканлигини кўрмоқдаман. Олдин эса бу нарса ҳақида умуман гапирмаганман ҳам", - дейди Карраско.
Лионелнинг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган, аммо у мавсум сўнггида жамоадан текинга кетиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси "Барселона"дан кетишга қарор қилса, унга бош даъвогар сифатида "Манчестер Сити" кўрилмоқда.
"Манчестер Сити" Мессини кузатмоқда. У тез орада жамоадан кетиши мумкин




