

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, каталонияликлар 19 ёшли испанияликни 10 млн еврога сотиб олишга тайёр турибди. Бироқ "Сити" ҳимоячисини 23 млн еврога нархламоқда.
Гарсиянинг "Сити" билан шартномаси келаси йили якунига етади. У ушбу мавсумда АПЛнинг 13 ўйинида қатнашди.



