"Барселона" - "Севилья" учрашувида аргентиналиклар иштирок этмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
9 окт 2017, 11:17
"Барселона" ҳамда "Севилья" ўртасидаги ЛаЛиганинг 11-тур учрашуви икки жамоанинг аргентиналик легионерларисиз ўтиши мумкин.

Гап шундаки, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018да иштирок этиш учун Янги Зеландия билан плей-офф учрашувини ўтказиши мумкин.

Биринчи ўйин 8 ноябрда ўтади ва у Янги Зеландия майдонида бўлиши мумкин. "Барселона" - "Севилья" баҳси 5 ноябрга белгиланган. Аргентиналик легионерлар учрашувдан бир неча кун олдин терма жамоа лагерига учиб кетишади. Айнан шу сабаб улар ЛаЛига баҳсида иштирок этиша олмайди.

ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги туридан олдин аргентиналиклар турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб туришибди. Жанубий Америка қитъасидан мундиалга 4та жамоа тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Бешинчи ўринни эгаллаган жамоа Янги Зеландия билан плей-офф учрашувини ўтказади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›