

"Кўк-анорранглилар" 21 ёшли франциялик ҳимоячини мудофаа учун номзод сифатида кўрмоқда. Ўйинчининг товон пули 75 миллион еврога тенг.
Эслатиб ўтамиз, "Севилья" Кундени "Бордо"дан 25 миллион евро эвазига харид қилган эди, унинг шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Франциялик футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



