"Барселона" Рейнани сотиб олишдан бош тортди
31 янв 2014 13:29
Янгиликлар
"Барселона" Рейнани сотиб олишдан бош тортди
Каталониянинг "Барселона" клуби "Наполи" дарвозабони Хосе Рейнани сотиб олиш фикридан қайтди, дея хабар бермоқда El Mundo Deportivo.
Манбанинг маълумотларига кўра, айни вақтда "Барселона" иккинчи дарвозабон ролига Испания чемпионатида иштирок этаётган тўртта дарвозабондан бирини сотиб олшни реэалаштиряпти. Улар: Кико Касилья ("Эспаньол"), Мигель Мойя ("Хетафе"), Диего Алвес ("Валенсия") ва Клаудио Браво ("Реал Сосьедад").
Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар" Виктор Вальдес ўрнига асосий дарвозабон сифатида Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни ҳарид қилиш борасида келишувга эришишган.
Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар" Виктор Вальдес ўрнига асосий дарвозабон сифатида Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни ҳарид қилиш борасида келишувга эришишган.
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар