

Sport.es нашрининг хабарига кўра, Ла Лига 36-туридан ўрин олган “Барселона”-“Реал” беллашуви 2018 йилнинг 6 май куни ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 6 майдан 7 майга ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада мазкур жамоалар ўртасида Мадридда бўлиб ўтган илк ўйинда “Барса” йирик 3:0 ҳисобида зафар қучган.
Айни пайтда Ла Лига турнир жадвалида “Барселона” асосий рақибидан битта кўп ўйин ўтказган ҳолда улардан 14 очко илгарилаб кетган.



