"Барселона" - "Реал". Қайси клубда соврин кўпроқ?

Aslanov Jasurbek
1 май 2018, 10:13
"Барселона" ЛаЛиганинг 35-турида "Депортиво"ни мағлуб этиб (4:2), муддатидан аввал Испания чемпионига айланди.

Шундай қилиб Каталония клуби ўз тарихида 25 марта ЛаЛига ғолибига айланди. Бу кўрсаткич бўйича кўк-анорранглиларнинг азалий рақиби "Реал" улардан устун. "Қироллик клуби" 33 бора Испания чемпиони номига сазовар бўлган.

Расмий турнирларда соврин ютиш бўйича қайси жамоа етакчилигини биласизми?

Испания Кубоги ва мамлакат чемпионатидаги муваффақиятлар Каталония клубига 88 ва 89-совринни тақдим этди. Эътиборингизга икки клубнинг совринлар бўйича натижасини тақдим этамиз.

"Барселона" - 89та соврин

Испания чемпионати - 25

Қирол Кубоги (Испания Кубоги) - 30

Испания Суперкубоги - 12

Лига Кубоги (1983-1986) - 2

Чемпионлар лигаси - 5

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати - 3

УЕФА Суперкубоги - 5

УЕФА ғолиблар кубоги (Европа лигаси) - 4

Эва Дуарте Кубоги (Испания Суперкубоги, 1940-1953) - 3


"Реал" - 88та соврин

Испания чемпионати - 33

Қирол Кубоги (Испания Кубоги) - 19

Испания Суперкубоги - 10

Лига Кубоги (1983-1986) - 1

Чемпионлар лигаси - 12

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати - 3

Қитъалараро Кубоги (1960-2004) - 3

УЕФА Суперкубоги - 4

Эва Дуарте Кубоги (Испания Суперкубоги, 1950 - 1953) - 1

УЕФА Кубоги (Европа лигаси) - 2


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal