"Барселона" раҳбарияти Роберто Мартинес номзодидан воз кечди

Mirjalol Normatov
9 окт 2021
Бельгия термаси бош мураббийи Роберто Мартинес катта эҳтимол билан "Барселона"ни бошқармайди.

"Esport3" хабарига кўра, каталонияликлар раҳбарияти Роналд Куманнинг ўрнига номзодларни муҳокама қилган. Унда клубдагилар Роберто Мартинеснинг номзодини маъқулламаган.

"Барселона" "Реал"га қарши ўйиндан кейин жамоа бош мураббийини ўзгартириши кутилмоқда. Бироқ клубдагилар айни дамда бирор номзод борасида тўхтамга кела олмаган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Esport3