“Барселона” раҳбари россиялик футболчининг трансферига розилик берди

Eldor Akmurzayev
12 май 2020, 19:10
Don Balon манбасига кўра, каталонияликлар яқин орада “Локомотив” ярим ҳимоячиси Алексей Миранчукни харид қилади.

Манбага кўра, ушбу трансферни “Барса” президенти Хосеп Мария Бартомеунинг шахсан ўзи қўллаб-қувватлаган.

Энди “кўканорранглилар” Миранчук билан шартнома бандлари, шунингдек, “темирйўлчилар” билан битим масаласида келишиб олишлари зарур ҳисобланади. 2020/21 йилги мавсум олдидан 24 ёшли россиялик каталонияликларнинг илк янги ўйинчисиги айланиши айтилмоқда. Келишув эса 20 млн евродан камроқ бўлиши кутилмоқда.

Алексейнинг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнигача тузилган. У жорий мавсум клуб сафида 24та ўйин ўтказди ва 9+5 натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Don Balon