"Барселона" Рабьо борасида баёнот берди

Aziz Tukhtamuradov
30 дек 2018, 20:04
"Барселона" ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди.

Аввалроқ, ПСЖ спорт директори Антеру Энрике "Барселона" қоидаларга зид равишда ёзда футболчининг ўзи билан боғланганини айтганди.

"Барселона" Францияда ПСЖ футболчиси билан боғлиқ тарқалаётган хабарлар юзасидан шуни маълум қиладики, бу борада хеч қандай қоидалар бузилмаган.

Алоқа август ойида ва бир ҳафта аввал ўрнатилган. Ҳар икки вазиятда ҳам "Барселона" Адриен Рабьога қизиқаётганини маълум қилиш учун ПСЖ раҳбарияти билан гаплашилган.

"Барселона" ПСЖ ва бошқа исталган клуб блиан максимал равишда шаффоф ишлашга ҳаракат қилган. Клуб ПСЖ футболчиси Адриен Рабьо билан келишув борлиги ҳақидаги хабарларни рад этади", - дейилади баёнотда.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: "Барселона" расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›