"Барселона" қишда "Манчестер Сити" ҳимоячисини сотиб олишга уриниб кўради

Mirjalol Normatov
2 ноя 2020, 16:12
Ёзда Гарсия каталонияликлар сафига текинга қайтиши ҳам мумкин.

"Diario Sport" хабарига кўра, "Барселона" Эрик Гарсия билан шартнома имзолашга уриниб кўради. Гарчи ёзда 19 ёшли фуллбэк "Барселона"га текинга қайтиши мумкин бўлса-да, "Барса" уни қишда сотиб олишни истамоқда.

Таклиф 8 млн еврони ташкил қилади. Ушбу мавсумда жуда кўп гол ўтказиб юбораётгани сабабли Куман янги ҳимоячига эхтиёж сезмоқда.

Ушбу мавсумда Эрик "Манчестер Сити"нинг 4 ўйинида қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport