"Барселона" ПСЖ ҳимоячиси учун курашади

Alisher
18 янв 2022
ПСЖ ҳимоячиси Левен Кюрзава Ла Лигага йўл олиши мумкин.

29 ёшли ўйинчининг номзодини "Барселона" кўриб чиқмоқда. "Кўк-анорранглилар" Левенни Хорди Алба учун ўринбосар сифатида кўрмоқда.

"Барса" Кюрзава учун "Челси" ва "Интер" билан кураш олиб бориши керак.

Ҳимоячи Париж жамоасида 2015 йилдан бери ўйнайди. Левен жорий мавсум Франция чемпионати доирасида ўйнамади.


AlisherМуаллиф
Манба: El Nacional