

Маълумотларга кўра, Каталония клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу Барселонадаги ресторанларнинг бирида Франция терма жамоаси футболчисининг оиласи билан учрашди. Гризманнинг ишлари билан ҳозир унинг синглиси шуғулланмоқда. Учрашувда 26 ёшли форварднинг ота-онаси ҳам бор эди.
"Барселона" 2018 йилнинг ёзида "Атлетико"ни 100 млн. евро тўламоқчи. Гризманнинг шартномасидаги товон пули шунча.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн ва "Атлетико" ўртасидаги битим 2020 йилда якунига етади.



