

“Камп Ноу”да кечган қизиқарли баҳсда майдон эгалари йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 2019 йилда “Барселона” ўз майдонида кечган баҳсларда бирор маротаба ҳам мағлуб бўлмади, дея хабар бермоқда испаниялик статистикачи Алексис Мартин-Тамайо ўзининг Твиттердаги саҳифасида. “Камп Ноу”д кечган 28 та учрашувнинг 24 тасида каталонияликлар ғалаба қозонган бўлишса, 4 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 81-20.
Барселоналиклар бу каби натижани 7-бор қайд этишмоқда. Бунгача “Барселона” 1957, 1959, 1968, 1974, 1975 ва 2011 йилларда ҳам йилни ўз майдонидаги беллашувларда мағлубиятсиз якунлагади.
Айни пайтда Вальверде жамоаси Испания чемпионати турнир жадвалида 30 очко тўплаб пешқадамлик қилишмоқда.



