"Барселона" ўйинчилари Гризманни жамоада кўрмоқчи эмас

Tolibjon Qosimov
11 апр 2019, 15:25
"Атлетико" форварди Антуан Гризманнинг "Барселона" аъзосига айланиш имконияти камайиб бормоқда.

Бу ҳақда "Cadena Ser" маълумот тарқатди.

Энди футболчининг трансферига каталонияликлар ўйинчилари қарши чиқишлари мумкин. Гап шундаки, ўтган йил деярли келишувга эришилганига қарамай Гризманн "кўк-анорранглилар" сафига ўтишни рад этган эди. "Барселона" аъзолари Антуаннинг бундай қароридан норози бўлишган ва уни қабул қилмасликлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Cadena Ser