

Бир йил давомида клуб рекорд даражада 708 миллион евро ишлаб топган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Ҳаражатларни чиқариб ташлаганда "Барселона"нинг соф фойдаси 18 миллион еврони ташкил қилган.
Энди "Барса"нинг қарзлари 247 млн еврони ташкил этмоқда, қарзлар 24,5 млн еврога қисқарган.




