

Бунга сабаб сифатида "Барселона"нинг Лео Месси трансферини амалга ошира олмаганида бўлган.
ЖЧ-2022 давомида ўзининг мобиллиги, меҳнатсеварлиги билан мухлислар эътиборига тушган футболчи ярим ҳимояда Месси учун қора ишларни бажариши кўзда тутилган бўлган. Якунда Лео "Интер Майами"ни танлади. Шу сабабли Хавига бошқача турдаги ярим ҳимоячилар керак бўлди.
Аммо ҳозирда "Барселона"даги ҳолат яхши эмас. Клуб янги мавсум олдидан таркибга олиб келинадиган футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслик хавфи остида турибди.



