"Барселона" ниҳоят меҳмонда ғалабага эришди

Aslanov Jasurbek
11 апр 2019
"Барселона" Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувида "Манчестер Юнайтед"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Каталонияликлар сўнгги 3 йилда биринчи марта Чемпионлар лигаси плей-оффининг меҳмондаги ўйинида ғалабага эришди. "Барселона" бунгача меҳмондаги плей-офф учрашувларида 2та дуранг қайд этиб, 4та мағлубиятга учраган.

Сўнгги бор улар 2015-16 мавсумда "Арсенал"ни Лондонда таслим этган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA