UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  0 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  1 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  4 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  15 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  22

"Барселона" Неймарга йилига 15 млн евродан ортиқ маош тўламоқчи эмас Янгиликлар

"Барселона" Неймарга йилига 15 млн евродан ортиқ маош тўламоқчи эмас

"Барселона" ҳужумчи Неймар билан шартнома узайтирилса йилига қанча маош тўлаш борасида якуний қарорга келди.
Sport.ru сайтининг Sport.esга асосланиб хабар беришича, каталонияликлар раҳбарияти 24 ёшли футболчига йилига 15 миллиондан ортиқ маош бермоқчи эмас. "Барселона" мутасаддилари Неймарни жамоанинг Лионель Мессидан кейинги ўринда турувчи иккинчи юлдузи деб билади.

Аввалроқ, "Реал" ҳужумчига 6 йиллик шартнома ва йилига 15 миллион евро маош таклиф қилган эди. "ПСЖ" эса, Неймар учун йилига 18,5 миллион евро маош белгилаган. Бонуслар билан бу сумма 28 миллионгача етиб боради. "МЮ" бир мавсумда 17 миллион евродан воз кечишга тайёр!

Неймарнинг отаси ва агенти "Барселона"ни тарк этишни ва юқорида санаб ўтилган уч клубнинг бирини таклифини қабул қилишни маслаҳат бермоқда. Айни вақтда Неймарнинг нархи 192 миллион евро этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2018 йилда якунига етади.
Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика