"Барселона" Неймар учун ҳеч қанча маблағ тўламоқчи эмас

Mirjalol Normatov
11 авг 2019, 13:13
"Барселона" раҳбарияти Неймарни ПСЖдан қайтариб олиш учун пул ажратмаган.

"Marca" хабарига кўра, Каталония клуби бразилиялик вингерни ўзидаги бир неча футболчига алмашишга уриниб кўрмоқчи.

Улар "Реал" Неймар борасида ПСЖ билан музокаралар ўтказаётганидан хавотирда эмас. Чунки "Барселона"дагилар бразилиялик футболчи "қироллик клуби"га ўтмаслигига ишонишади.

Олдинроқ "Барселона" ПСЖга Неймар учун Иван Ракитич, Усмон Дембеле каби футболчиларини таклиф қилгани борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›