"Барселона" Неймар ўрнига альтернатив топиб қўйди

Mirjalol Normatov
21 авг 2019, 22:44
"Барселона" раҳбарияти "Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукичнинг трансферини ўйлаб кўрмоқда.

"Goal.com" хабарига кўра, хорватиялик футболчи Неймарнинг альтернативи сифатида кўрилмоқда. Агарда "Барселона" ПСЖ билан Неймар трансферини ҳал қила олмаса, Мариони сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.

"Барселона" Манжукич учун "Ювентус"га ўз ҳимоячиси Хуан Мирандани бериб юборишга тайёр турибди.

33 ёшли Манжукич 2015 йилдан буён "Ювентус" таркибида 162 ўйинда 44 гол уриб, 24 голга ассистентлик қилди. Унинг трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com