"Барселона" "Наполи"нинг испаниялик футболчисини харид қилмоқчи

Alisher
10 май 2022, 11:11
"Барселона" "Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руисга қизиқиш билдирмоқда.

Испан клуби 26 ёшли хавбекнинг трансфери бўйича расмий таклиф тайёрламоқда.

"Наполи" футболчини 60 миллион еврога сотишга тайёр. Руиснинг Неаполь клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум неаполликлар сафида барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS