"Барселона" "Наполи" хавбекини кузатмоқда

Alisher
13 сен 2020
"Наполи" ярим ҳимоячиси Элиф Элмаз "Барселона" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

20 ёшли македониялик футболчи ёзги трансферлар ойнаси тугагунга қадар "кўк-анорранглилар" скаутлари кузатувида бўлади.

Хабарларга кўра, каталонияликлар мавсум сўнггида ўйинчини 12 миллион евро маблағ эвазига ўз сафларига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўришади.

Элмаз якунланган мавсум А Серия доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: CalcioMercato