"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди

Оқил Абдубарноев
16 апр 2024, 21:58
"Барселона" мухлислари Каталонияда истиқомат қилаётган Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби футболчилари истиқомат қилаётган Каталониядаги меҳмонхона олдида пиротехника воситалари ёқишди.

Мазкур жамоалар Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувида майдонга тушади. Дастлабки қарама-қаршиликда Ла Лига гранди 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

ВИДЕО

Эслатиб ўтамиз, ушбу жуфтликнинг Париждаги дастлабки тўқнашуви олдидан маҳаллий ишқибозлар "Барселона" ўйинчилари тунаган меҳмонхона ёнида худди шу ишни амалга оширганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Chiringuito