"Барселона" мухлиси "Осасуна"га қарши ўйиндан сўнг Лапортани ҳақорат қилди

Iskandarov Abdulaziz
14 дек 2021, 14:50
Испания чемпионатининг навбатдаги турида "Барселона" "Осасуна" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Каталония клуби президенти Жоан Лапорта "Эл Сардар" стадионини тарк этар экан, бир гуруҳ мухлисларнинг босими остида қолди. Хабар қилинишича, клуб мухлисларидан бири Лапортага ҳақоратли оҳангда гапирган. Ўз навбатида, функционер машинага ўтиргунча мухлисларнинг маълум бир танбехларига жавоб беришга ҳаракат қилди. Охирги учта ўйинда "Барселона" бирорта ғалаба қозона олмади. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Спортс.ру