"Барселона" молиявий муаммоларга қарамай Мартинесни харид қилади

28 мар 2020, 23:41
"Кўк-анорранглилар"га аргентинлик футболчи керак.

"Diario Sport" нашри хабарига кўра, "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ёзда "Барселона" таркибига қўшилади. Каталон клуби айни пайтда коронавирус пандемияси туфайли йирик молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Аммо жамоа раҳбарлари Мартинесни сотиб олиш учун барча имкониятларни сафарбар қилиш фикридан қайтмаган.

Маълумот учун, ёзда клубнинг молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида "Барселона"нинг  8 нафар вакили трансферга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›