“Барселона” Минани сотишга тайёр
24 июн 2018 08:02
Янгиликлар
“Барселона” Минани сотишга тайёр
“Барселона” марказий ҳимоячиси Йерри Мина келаси мавсум жамоада ўйнамайди.
Каталонияликлар устози Эрнесто Вальверде колумбиялик 23 ёшли футболчига ишонч билдирмаяпти. Бунинг натижасида Мина трансферга қўйилади.
Ҳимоячи ўтган қишки трансфер бозори чоғида “Палмейрас”дан 12 миллион евро эвазига “Барсалона”га кўчиб ўтганди. Лекин ўтган вақт мобайнида у асосий таркибдан жой ола билмади.
Мина сотилмаганда тақдирда ҳам уни клуби раҳбарияти ижарага беради. Колумбияликнинг ўрнини “Гремио” ярим ҳимоячиси Артурнинг эгаллаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Минанинг “Барселона” билан шартномаси 2023 йилгача амалда бўлади. Унинг трансфер баҳоси 100 млн евро сифатида белгиланган. Ҳозирда ҳимоячига “Бетис”, Дортмунднинг “Боруссия” ҳамда Туркиянинг “Фенербахче” клублари даъвогарлик қиляпти.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар