«Барселона» «Милан» футболчисини кузатмоқда

Aziz Tukhtamuradov
11 окт 2017, 21:55
«Милан» футболчиси Андре Силва «Барселона» қизиқишлари доирасида.

Каталонияликлар спорт директори Роберт Фернандес футболчининг Португалия терма жамоаси сафидаги Андоррага қарши ўйинини кузатди. Ўша ўйинда Силва гол ҳам киритишга муваффақ бўлди. Катта эҳтимол билан "Барса" қишда уни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи ёзда "Порту"дан "Милан"га кўчиб ўтганди. Унинг трансфери "Милан"га 38 миллион еврога тушган.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football-espana.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›