"Барселона" Мессисиз. 2 сабаб - бу жуда яхши, 2 сабаб - бу жуда ёмон
11 мар 2018 20:35
Янгиликлар
Мессининг учинчи фарзанди дунёга келди, шу боисдан сайёрамизнинг энг яхши футболчиларидан бири "Малага"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Бироқ "Барса" рақибини хотиржамлик билан мағлуб этди. Қуйида "Барселона"нинг Мессисиз плюс ва минус жиҳатлари ҳақида тўхталамиз.
ИЖОБИЙ
МЕССИСИЗ ТАКТИКАМесси шундай футболчики, иккинчи планда юриб ҳам барча масалани ҳал қилиб кета олади. Агарда Лео ҳимоя чизиғига ёрдам бермаса ёки рақибларига кучли прессинг уюштирмаса ҳам у - даҳо. Месси ўйинларни пиёда юриб ҳам ўтказади, бироқ ўйин якунига қадар рақиблари кўзини шамғалат қилиб кета олади. Оқибатда рақиб ҳимоячилари кўзда ёш билан майдонда ётишади. Уларнинг оёқлари орасидан тўплар ўтиб кетади, дарвозабон эса зарбани қайтаришга ожизлик қилади...
Лео буюк футболчи бўлса-да, кўп учрашувларда оддий ўйнайди, бироқ ҳар доим ҳам эмас. Леонинг суст ўйини натижасида "Барселона" ҳам ишончсиз ҳаракат қилади. Шунингдек, рақиб ярим майдонида бефойда босим уюштирилади, рақиблар бемалол "Барселона" жарима майдончасигача етиб боришади ва ҳужумни ривожлантириш учун хар ҳил вариантлар излашади. Кўриб турганингиздек, рақибларнинг фаол ўйини Мессига қайсидир жиҳати билан ҳам боғлиқ.
Лео жуда кам ҳимояга қайтади. Шунинг учун ҳам ёки Альба, ёки Динь орқа чизиқда бир ёки икки футболчига қарши ўйнашига тўғри келади. Бу ҳолатда Бускетс ёрдамга боради, бунда унинг жойи очилиб қолади ва топ-рақиб ушбу вазиятдан фойдаланиб қолиши мумкин.
Агарда Месси майдонда бўлмаса, барча ўз жойида ўйнайди, бошқа позициядагилар бирор ҳудудга шеригига ёрдамга борса, унинг жойига кимдур ўтиб олади. Натижада "Барселона"да очиқ худудлар бўлмайди.
ЯНГИЛАРНИНГ ЎЙНАШ ИМКОНИЯТИДембеле ва Коутиньо ҳали ҳам "Барселона"га мослаша олишмади, бироқ улар ҳар бир ўйинда клубнинг услубини тушуниб бормоқда. Коутиньо сўнгги учрашувларини бироз бўлса-да яхшироқ ўтказмоқда, бироқ Дембеледа бир муаммо бор: жароҳатидан кейин ҳали ҳам ўзига кела олмаяпти.
Кучсизроқ рақиблар билан учрашувлар эса - жамоага янги келиб қўшилган футболчилар ўзларини кўрсатишлари учун катта имкониятдир. Сўнгги баҳсда Усмон ва Филиппе шуни кўрсатдики, улар бир мақсад йўлида бирлаша оладилар, ҳаттоки рақиб оддийгина "Малага" бўлса ҳам...
Демак, Месси бўлмаса, жамоанинг бошқа аъзолари ўзларини кўрсатишлари учун имкониятлар пайдо бўлади.
САЛБИЙ
МЕССИНИНГ ИДЕАЛ ЎЙИНИ
Месси майдонда бўлса "Барселона"нинг ўйини мураккаброқ ва турфа хил кўринишда бўлади. У рақиб дарвозаси олдида бемалол хавфли вазиятларни ярата олади. Ҳаттоки аргентиналик футболчининг кайфияти ёмон бўлса, унинг шериклари тўпни Мессига ошириш керакми ёки йўқ, билишмайди...
Вақт ўтгани сайин "Барселона" Мессига қарам бўлиб қолди. Агарда жамоанинг ишлари ўхшамай турса, футболчилар тўпни фақатгина Мессига оширади. Шунинг учун ҳам Лео борлигида "Барселона" жуда ҳотиржам ўйнайди ва ҳужум учун вариантларни кўпайтира олади.
Демак, "Барселона"да ҳеч ким Лео Месси каби ўйин кўрсата олмайди ва олдинга бошлаш қобилиятига эга эмас.
МЕССИГА МУНОСИБ ВОРИС ЙЎҚМессининг йўқлиги аутсайдерлар билан ўйинларда билинмайди. Бироқ "Малага" билан ўйинда "Барселона" жуда кам хавфли вазият яратди. Каталонияликлар учрашувнинг биринчи бўлимида икки вазиятдан фойдалана олишди. Ўшанда "Малага" футболчилари Сегунда жамоаси каби ҳаракат қилди.
Дембеле ҳали "хом". Алькасер ҳақида кўп гапириб бўлмайди: айрим вақтларда у Лео билан бирга майдонга тушади, бироқ умуман бошқа вазифани бажаради. Албатта, икки футболчининг даражаси умуман бошқача. Шунинг учун ҳам уларни солиштириш ғалати бўлади.
Иккинчи даврада "Барселона" "Эспаньол"га қарши муросасиз баҳсда дуранг ўйнади, устига устак Лопес дарвозаси олдида хавфли вазият ярата олишмади. Фақатгина Месси майдонга тушганидан кейин "Барселона" жонланди ва айнан унинг тўп оширишидан кейин Пике гол урди. Бу эса жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди.
"Барселона"да Лео Мессининг ўрнини босадиган футболчи ҳали йўқ. Демак, унинг ўрнида ким юқори савияда ўйин ўтказа олади?
Миржалол Норматов таржима қилди
Фикрлар