"Барселона" Мессига янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас
Tolibjon Qosimov
10 дек 2013, 18:21
"Барселона"нинг молиявий масалалари бўйича вице-президент Хавьер Фаус ҳозир клуб ҳужумчиси Лионел Месси билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб борилмаётганини айтиб ўтди.
"Нимага Мессига янги шартнома талкиф қилишимиз кераклигини тушунмаяпман. Ҳар олти ойда янги шартнома тузавермаймизку. Аммо бу савол спорт директори Субисарретанинг назорати остида. Мессини сотиш? Бу нольга тенг", - дейди Фаус.