

Клуб аргентиналик футболчига шартномани узайтириши учун 80 миллион фунт таклиф қилмоқчи. Янги шартномага кўра эса, Месси ҳафтасига 500 минг фунт маош олади.
"Барселона" ушбу чиқимни қоплаш учун "Камп Ноу" стадиони номини сотишга ҳам тайёр.
30 ёшли футболчининг каталонияликлар билан шартномаси 2018 йилнинг 30 июнида якунига етади. Аввалроқ, томонлар ўртасидаги шартнома узайтирилиши борасида расмий баёнот чиққанди. Аммо, ҳозиргача бу амалга ошгани йўқ.




