"Барселона" Месси билан шартномани узайтиришни ўйламоқда

Eldor Akmurzayev
23 июл 2019, 00:45
ESPN'нинг берган маълумотига кўра, «Барселона» клуб афсонаси Лионель Месси билан амалдаги шартномани узайтиришни хоҳламоқда.

32 ёшли форварднинг каталонияликлар билан келишуви 2021 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, клуб раҳбарияти уни яна 2 йилга (2023) чўзмоқчи. Қайд этилишича, мутасаддилар Мессини у камида 36 ёшга тўлгунича жамоада олиб қолиш режалаштиришмоқда.

Лео ўтган мавсум ЛаЛиганинг 34 баҳсида қатнашиб, 36+13 кўрсаткични қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN