"Барселона" Месси билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилмоқда

Aziz Tukhtamuradov
27 окт 2015, 20:50
"Барселона" Лионел Месси билан шартномани узайтирмоқчи, дея хабар қилмоқда "Football Espana".

Маълум бўлишича, ушбу масала каталонияликлар кун тартибидан ўрин эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг "Барса" билан шартномаси 2018 йилгача амал қилади. У йилига 20 миллион евро маош ҳамда 4-5 миллион евро бонуслар олади.

Аргентиналик футболчининг шартномада кўрсатилган нархи 250 миллион еврони ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›