"Барселона" Мбаппе билан музокаралар ўтказди

Aslanov Jasurbek
28 июл 2017, 15:33
"Барселона" "Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппе яқинлари билан музокара ўтказди.

Маълумотларга кўра, музокаралар вақтида Франция терма жамоаси ҳужумчиси ҳеч қайси клуб билан келишиб қўймагани маълум бўлди. Каталония клуби вакилларининг маълум қилишича, ҳужумчи унга ўйин амалиёти кафолатлаган клубга ўтади.

"Реал" эса ўз ҳужумчилари Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Гарет Бэйл каби форвардлар билан хайрлашмоқчи эмас. Демак, Мбаппенинг "Қироллик клуби" асосий таркибига кириши қийин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es