"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?

Sherzod Nurmatov
16 июн 2025, 19:51
"Барселона" "Ливерпуль" вингери Луис Диас трансфери учун ортиқча маблағ сарфламоқчи эмас.

Колумбиялик футболчи "кўк-анорлилар"нинг чап қанот ҳужуми учун асосий мақсади ҳисобланади. 

"Diario Sport" нашрининг ёзишича, "Барселона" Диас учун 60 миллион евродан ортиқ тўламайди. Каталония клуби ўйинчининг ёшини (28 ёш) ҳисобга олган ҳолда, бу нархни адолатли деб ҳисоблаяпти. "Ливерпуль" эса ҳамон 80 миллион евро талаб қилмоқда.

Луис Диас ҳозирги шартномаси бўйича "Ливерпул"да йилига тахминан 3,5 миллион евро маош олади ва агар "қизиллар" билан келишувга эришилса, "Барселона" футболчига янада қулай шартларни муаммосиз таклиф қила олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›