UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  0 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Металлург" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  48 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1

ЛаЛига. "Барселона" йирик ғалабага эришди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" йирик ғалабага эришди

"Барселона" ҳамда "Леванте" ўртасидаги ЛаЛига учрашуви якунига етди.

Барселона

Мемфис Депай - 6', Люк де Йонг - 14', Ансу Фати - 90'

Примера Дивизион . 7-тур

26/09/2021, 19:15

0
:
3
Тугади

Леванте

Стадион: Camp Nou, 35334 томошабин

Бош ҳакам: Isidro Diaz de Mera

45'
90'
6'  Мемфис Депай
14'  Люк де Йонг
14'  Сержиньо Дест
24'  Гави
59'  Филиппе Коутиньо (Рикард Пуч)
81'  Люк де Йонг (Ансу Фати)
81'  Оскар Мингеса (Рональд Араухо)
81'  Гави (Юсуф Демир)
89'  Сержиньо Дест (Клеман Лангле)
90'  Ансу Фати
25'  Серхио Постиго
55'  Даниэль Гомес (Хосе Луис Моралес)
55'  Неманья Радоя (Пабло Мартинес)
58'  Пепелу
69'  Хорхе де Фрутос (Алехандро Кантеро)
69'  Пепелу (Никола Вукчевич)
77'  Шкодран Мустафи (Робер)
86'  Карлос Клерк

"Барселона" – "Леванте" 3:0

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 6, пенальти Депай, 2:0 – 14 де Йонг, 3:0 – 90 Фати.

"Барселона" – тер Стеген, Мингеса (Араухо, 81), Пике, Эрик Гарсия, Дест (Лангле, 89), Бускетс, Нико Гонсалес, Гави (Демир, 81), Коутиньо (Пуч, 59), де Йонг (Фати, 81), Депай.

"Леванте" – Фернандес, Мирамон, Мустафи (Робер, 77), Постиго, Клерк, Мелеро, Радоя (Мартинес, 55), Пепелу (Вукчевич, 69), Де Фрутос (Кантеро, 69), Рохер Марти, Дани Гомес (Моралес, 55).

Огоҳлантиришлар: Гави (24), Постиго (25), Пепелу (58), Клерк (86).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. ГОООЛ! ФАТИИИИ! Ансу Фати тезкор қарши ҳужум уюштирди ва икки футболчи орасида зарба бериб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

81. Бир йилдан бери майдонга тушмаётган Ансу Фати қайтди. У Мингеса ўрнига баҳсга қўшилди.

80. ЗАРБААА! Де Йонг ҳаволатиб узатилган тўпга боши билан зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

76. "Барселона" куч тежаш учун энди кўпроқ пасларга эътибор қаратяпти.

67. Мемфис Депай яна бир голли вазиятни кўкка совурди.

65. ДЕПАЙ! Мемфис рақиб дарвозасини жуда оддий зарба билан ишғол қилишга уринди, аммо Айтор Фернандес бундай бўлмаслигини тушунтириб қўйди.

60. "Барселона" футболчиларининг эгоистик ҳаракатлари давом этмоқда, энди Гави жамоадошига пас беришни истамади.

51. Депай икки рақибини алдаб ўтди, аммо сўнгги паллада пас бериш ўрнига дарвозага зарба йўллади. Посбон эса тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

49. ЗАРБААА! Депайнинг кучли зарбасидан сўнг Айтор Фернандес тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

-

45. ТАНАФФУС.

39. Яна бир голли вазият кўкка совурилди. Гави тўпни Де Йонгга ошириш ўрнига, ўзи зарба берди ва мақсадига эриша олмади.

33. Иккита голдан сўнг мезбон жамоа футболчилари индивидуал маҳоратларини кўрсатишга киришиб кетишди ва шу сабаб бир нечта ҳужумлар муваффақиятсиз якунланди.

25. Серхио Постиго ҳужумга ўтаётган Депайни қўлидан тортгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

24. Гави қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

22. ПИКЕЕЕ! Жерар бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллашга яқин келди, аммо рикошетлардан сўнг у тўпга тайёр эмаслиги билинди.

14. ГОООЛ! Ниҳоят... Ниҳоят Люк Де Йонг "Барселона" сафидаги дебют голини урди. Депай бошлаб берган ҳужумни унинг ҳамюрти якунлади.

10. Агар "Барселона" бугун ҳам ғалаба қозона олмаса Рональд Куманнинг клубдан кетиши янада ойдинлашади.

6. ГОООЛ! Депай ўзи ишлаган пенальтини голга айлантирди.

5. ПЕНАЛЬТИДепай рақиб жарима майдончасига ёриб кирганида уни йиқитишди.

2. "Барселона" кўк анорранг, "Леванте" эса сариқ рангли формаларда ҳаракат қиляпти.

1. Учрашув бошланди.

"Барселона" – "Леванте"

"Камп Ноу"
"Барселона" – тер Стеген, Мингеса, Пике, Эрик Гарсия, Дест, Бускетс, Нико Гонсалес, Гави, Коутиньо, де Йонг, Депай.
"Леванте" – Фернандес, Мирамон, Мустафи, Постиго, Клерк, Радоя, Мелеро, Пепелу, Рохер Марти, Дани Гомес, Де Фрутос.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика