"Барселона" Левандовскига ўринбосар топди

Sherzod Nurmatov
18 окт 2023, 14:36
Каталонияликлар Англиядан футболчи жалб қилишмоқчи.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Хулиан Альварес "Барселона" радарида. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Каталонияликлар аргентиналик футболчини келажакда Роберт Левандовскига ўринбосар деб ҳисобламоқда. Унинг номзодини бош мураббий Хави Эрнандес ҳам, спорт директори Деку ҳам маъқуллаган.

Аммо муаммо шундаки, Альвареснинг "шаҳарликлар" билан узоқ муддатли шартномаси бор – 2028 йилнинг июнигача. 23 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 13 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›