

Каталония клуби 33 ёшли форвардни 30 миллион еврога харид қилиш борасида келишишни хоҳламоқда.
Шу билан бирга, "Барса" нархни 35 млн еврогача ошириши мумкин - бу "кўк-анорранглилар" раҳбарияти ўрнатадиган максимал нарх.
Полякнинг ўзи "Барселона"га ўтишга қизиқмоқда ва маошининг тушишига тайёр.
У "Бавария"да йилига 22 млн евро маош олади. Агар "Барса"га ўтиш амалга ошса, Роберт маошининг 6 млн еврогача қисқаришига рози.



