

Каталония клуби "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салаҳ билан музокараларни давом эттиришни рад этди.
Шундай экан, "Барселона" Левандовскини иқтисодий яхшироқ ва ишончлироқ вариант сифатида кўрмоқда. Улар Польша терма жамоаси ўйинчисига 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишди. "Кўк-анорранглилар"да уни яна 12 ойга узайтириш имконияти ҳам бўлади.
Томонларнинг яқин ҳафталарда келишувга эришиши номаълум, битим кўпроқ "Бавария" томонидан сўраладиган маблағга боғлиқ бўлади.



