“Барселона” Лаутаро билан келишувга эришди

2 июн 2020, 09:38
Футболчи ёзда Каталонияга кўчиб ўтади.

Италиялик таниқли журналист Никола Скирага кўра, “Барселона” “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан келишвуга эришди. Унга кўра, футболчи Каталония клубида йилига 12 млн евро маош олади. Тез орада “Барселона” “Интер” билан ҳам келишиб олиши кутилмоқда.

Трансфер “90 млн евро + футболчи” кўринишида амалга ошиши тахмин қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter/@NicolaSchira