“Барселона” Ла Лига доирасида 1 йил ичида илк марта гол ура олмади

11 фев 2019, 08:45
“Барселона” Испания чемпионатининг 23-турида “Атлетик” билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Шу тариқа “Барселона”нинг Ла Лигада камида битта гол уриш бўйича 37 та ўйиндан бери давом этиб келаётган cерияси якунига етди.

Каталонияликлар сўнгги бор 2018 йил 11 февралида Ла Лига доирасида гол ура олмаганди. Ўшанда клуб “Хетафе” билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta