«Барселона» Куртуа билан музокара ўтказмоқда

Narzulla Saydullayev
27 дек 2013, 08:55
«Барселона» ҳамон Виктор Вальдесга ўринбосар қидирмоқда.
Каталония клуби «Челси»га тегишли бўлган уч йилдан буён «Атлетико»да ижарада ўйнаётган Тибо Куртуага қизиқиб қолди, деб хабар бермоқда Marca нашри.

«Барселона» ва 21 ёшли Бельгия терма жамоаси аъзоси шартнома тузишга тайёрлар.

Бироқ муаммо бор - «Челси» Куртуани Чемпионлар лигасидаги рақобатчиларидан бирига сотмоқчи эмас ва уни «Атлетико»да қолишидан манфаатдор.

Лондон клуби Куртуани сотса ҳам камида 20 миллион еврога сотиши мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru