

Марк Кукурелья “Хетафе” сафида ижара асосида тўп тепаётган эди. “Марcа” хабарига кўра, клуб футболчини “Барселона”дан 6 млн евро эвазига тўла сотиб олган. Агар “Хетафе” Кукурельяни сотадиган бўлса, трансфер суммасининг 40 фоизи “Барселона”га тегади.
21 ёшли Марк “Хетафе” сафида ҳозиргача 34 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.



