"Барселона" Коутиньони "Ливерпуль"га бериб юборишга тайёр

Alisher
31 май 2021, 07:06
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг рекорд даражадаги трансфери "Барселона" учун муваффақиятсиз бўлди ва клубни қарзга ботирди.

Каталонияликлар хавбек учун 135 миллион евро тўлашган ва 5 йиллик шартнома имзолаган эдилар. Бразилиялик 2018 йилдан бери ўзини кўрсатмади ва ўйин амалиёти учун бир йил "Бавария"да ҳаракат қилди.

Коутиньо ўтган мавсум 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди. Испан гранди трансфер шартига кўра, ҳали "Ливерпуль"га 50 млн евро атрофида ўтказиб бермади.

"Барселона" инглизларга Коутиньони яна олишни таклиф қилмоқда, шунда қолган пул тўланмайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS